Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:12

Ҳадеб президентни ёмоллаверманглар!


"Эркин микрофон"га Санкт-Петербургдан қўнғироқ қилган марғилонлик йигит Озодликни энди таниган бўлсада, "унда президентни ёмонлашади", деган гаплардан хабари борлигини айтди.

Берсанг ейман, урсанг ўламан ёки якунига етиб қолган иситиш мавсумининг дастлабки натижалари

Ўта оғир келган қишнинг дастлабки натижаларини Сурхондарё вилояти Шўрчи шаҳрида истиқомат қилувчи 35 га кирган Пардабой билан чиқардик.

- Сурхондарë вилояти, Шўрчи шаҳридан Пардавой.

Озодлик: Ҳозир энди газ бўлмаганлиги тўғрисида гапирмоқчисизда-а?

- Ҳа. Ўзимизнинг райгаз бўлимига ҳам телефон қилдик, кейин вилоятгаз бошқарувига ҳам телефон қилдик. “Майли, майли, айтамиз. Диспетчерга телефон қилиб газни ëқтирдик” дейишадида, лекин барибир газ йўқ.

Озодлик: Ҳозир сиз билан қишнинг якунини чиқарамиз. Ўзбекистон жанубида қиш якунига етди, иситиш мавсуми тугади деса ҳам бўлаверади. Шу кунларда уйда печка ëқаяпсизларми ëқмаяпсизларми?

- Йўқ, ҳозир ëқмаяпмиз.

Озодлик: Мана уч-тўрт-беш ойга чўзилиб кетгандир. Бу йил оғир келди қиш.

- 8 ноябрдан то шу яқингачада. Уч кун олдин ҳам қор ëққан эдику. Унчалик нима бўлмадию барибир совуқ бўлди.

Озодлик: Шу исиитш мавсумида Шўрчида неча кун газ бўлди, неча кун бўлмади?

....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:27 0:00
Бевосита линк

“Президентимизга атаб шеър ёзувдим, эсимдан чиқиб қолди”

Ёзган шеъри эсидан чиқиб қолган йигит 2 ойдан бери Санкт-Петербургда экан, ўзи марғилонлик савдогар йигит, намозхон, “Эркин микрофон” билан боғланган дақиқалар эндигина жума намозини ўқиб чиқиб турган пайти экан.

- Менинг исмим Адҳамжон. Фарғонаданман. Марғилон деган шаҳриданман.

Озодлик: Ҳозир қаердан телефон қилаяпсиз?

- Ҳозир мен ака Ленинграддаман. Хизмат бўйича иш билан келган эдим. Икки ой бўлди. Ҳозир шаҳарда эдим. Жума намозини ўқиб энди чиқиб машинамга ўтираëтган эдим.

Озодлик: Командировкага борганмисиз?

- Ленинградга командировкага келганман.

Озодлик: Марғилонда нима иш қиласиз?

- Марғилонда савдо-сотиқ, бозор-ўчар дегандай. Шунақа ишларни қилиб юрамиз.

Озодлик: Озодликнинг Эркин микрофонига телефон қилдингиз. Нима гапингиз бор?

- Анави куни бир иккита тоға чиқиб олиб, ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:37 0:00
Бевосита линк



Озодликнинг “Эркин микрофон”и – кўпчиликнинг минбари. Кўпчиликда эса, табиийки, фикрлар ҳам кўп, хилма-хил. У ёки бу мамлакатнинг президентини одамлар ёппасига мақтай бошласа ҳам, ёппасига танқид қила бошласа ҳам қўрқиш керак.

Демак, Ўзбекистон президентини ҳам марғилонлик йигитдай мақтовчилари бўлмаса ҳам, бу йигит танқид қилаётган танқидчилари бўлмаса ҳам ташвишга тушиш керак.

Сув устида турган шу фикрдан келиб чиқиб марғилонлик савдогар йигит билан суҳбатимизни мантиқий якунига етказдикда хайрлашмоқчи бўлдик.

Лекин йигит гапни чўзди ва натижада бизда

Озодликнинг телефонларини уни мутлақо эшитмайдиганлар ҳам билади,

деган фикр пайдо бўлди.

- Эфирдан компютеримиздан қандай топсак бўлади? Ҳозир бизнинг овозимизни ëзиб сайтга, интернетга чиқарасизларми буни?

Озодлик: Ҳа, интернетга чиқарамиз. Озодлик деган сўзни ëзиб нуқта қўясиз, кейин организация деган сўзнинг бошидаги учта ҳарфини ëзасиз.

- Бўлди, бўлди. Нечада эфирга чиқади ака бу? Шуни билмоқчиман.

Озодлик: Биз эфирга Прага вақти билан 3да, Петербург вақти билан 6да чиқамиз.

- Бўлди ака, бўлмаса 6да, сизнинг отингиз нима? Қанақа нима билан чиқилади энди?

Озодлик: Сарвар Усмон. Сиз Озодлик радиосини энди танияпсизу, қаердан биласиз бизга телефон қилишни.

- Питерга келиб ака, мен интернет, компютерим бор ака. Мана шу ерда юриб, мана шу ерда топдим мен Озодликни. Бир куни Мўътабар Тожибоева чиқиб олиб унақа, бунақа дейди. Мўътабар Тожибоевага шасхан менинг ишим тушганда ака. Тўғрилаб бера олмаганда. Ҳозир энди чиқиб олиб давлатни ëмонлаяпти. Она не прав короче.

Озодлик: Адҳамжон, бизнинг сайтни мендан сўраб билаяпсиз, бизнинг радиони энди танияпсиз, бизнинг эшиттиришларимиз ҳақида қаердан биласиз? Телефонимизни қаердан олдингиз?

- Эшитаман деяпманку мен ака. Эсимдан чиқиб қолди, менинг миям ҳозир кўп андақа бўлаяптида, ўшанга ...

Озодлик: Ë сизнинг қўлингизга бирортаси телефон бериб, “Мана шунга телефон қилиб мана бунақа гапларни айт” дедими?

- Бировнинг гапини, мен ўзимнинг миям билан юраман ака. Бировнинг мияси билан юрмайман. Ўзим телефон қилдим, мен ўзим шу гапларни гапираяпман.

Озодлик: Адҳамжон, мана эсли йигит экансиз. Бизнинг сайтни билмасангиз, менинг ўзимдан сўраб билсангиз, радиомиз қачон эшитилишини билмасангиз, номеримизни қаердан биласиз деяпманда.

- Иккита-учтадан номерларинг бор.

Озодлик: Бўпти, хўп раҳмат.

- Бўпти, соғ бўлинглар, дейди марғилонлик Адҳамжон.

Марғилонлик йигит билан мулоқотимиз тугади.

Азиз тингловчи, энди Сизга бир-икки савол:

а) Агар марғилонлик йигит Озодлик сайтига шу пайтгача кириб кўрмаган бўлса, Озодлик радиоси эшиттиришлари қачон эфирга узатилишини билмаса, яъни бизни эшитмаган бўлса, эшиттиришларимиз мазмунини қаердан била қолди?

б) Эркин микрофон телефонлари фақат сайтимизда ва эфиримизда эълон қилинади. Сайтимизни билмайдиган, эшиттиришларимизни эшитмаган марғилонлик йигит телефонимизни қаердан олди?

Бу саволларга ўзимизнинг тахминий жавобларимиз бор. Тахминий бўлгани учун улар ўзимизга тан.

Биз Сизнинг жавобингизни билгимиз келаяпти.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG