Линклар

logo-print

Бу гал сайлов натижаларини сохталаштириш эмас¸ балки Путинни қўрқмас ботир сифатида тақдим қилган тасвирлар¸ аниқроғи улар ортидаги ҳақиқат ҳақида гап бормоқда.

Россия президентлигига учинчи бор сайланган Владимир Путин иқтидордаги даврида ўзини ер юзидаги энг қатъий¸ қўрқмас сиëсатчи сифатида тақдим этиб келмоқда. Бу имиджини омма зеҳниятига қуйиш мақсадида Путин бир неча бор ëввойи ҳайвонлардан ҳам фойдаланди. Аммо айни кунларда россиялик ҳайвонот мутахассислари Путин айиқ ва шерларга кўрсатган меҳрибонликнинг ҳам сохта ва уюштирилган шоу эканини таъкидламоқдалар.

Ҳозирга қадар Владимир Путин қаршисига олиб чиқилган жониворлар Россияда ўзига хос шуҳрат қозониб улгурди.

Браконъерлар қўлидан озод қилингач¸ Путин билан шўхлик қилган “Мўғул” лақабли қор барси сурати бугун 2014 йилда Сочида ўтказиладиган қишки олимпиада ўйинлари тимсолига айланди.

2010 йилда Владимир Путин меҳрига мустажоб бўлган оқ айиқ бугун бутун дунëга Путин берган “Арктика эгаси” деган лақаб билан танилди.

Ва ниҳоят Путин отган уйқудоридан ухлаб қолган Сибир йўлбарси Серга.
Путин расмий сайтида ҳамон мавжуд 2008 йилги видеолавҳада ўшандаги Бош вазирнинг Сибирдаги Уссурий қўриқхонасига қилган сафари чоғида тадқиқотчилар қўйган қопқонга тушган урғочи йўлбарс Серга акс этган.

- Владимир Путин қопқонга яқинроқ боришга қарор қилади.Владимир Путин сўқмоқда падо бўлиши билан йўлбарс ҳам сакрайди. У йўлбарсни ичига уйқудори тўлатилган шприц ўтнатилган махсус қуролдан нишонга олди ва жониворнинг ўнг елкасидан отди¸ дейди видеолавҳада диктор.

Уйқуга кетган йўлбарс ëнига борган Путин унга сунъий йўлдош орқали кузатиш имконини берувчи махсус мосламани таққан ва 2009 йилда урғочи йўлбарс учта бола туққач¸ яна Россия оммавий ахборот воситалари диққат марказига тушган эди.

Аммо орадан икки йилча ўтиб¸ Россиядаги ҳайвонпарвар ва блоггерлар халқ тилида "Путин йўлбарси" номини олган Серганинг аслида тақдим этилгани каби ëввойи йўлбарс эмас¸ балки ҳайвонот боғидан вақтинча олиб турилган қафасдаги ҳайвон эканидан баҳс этмоқдалар. Уларга кўра¸ шўрлик йўлбарс урилган катта дозадаги уйқудоридан ўзига келмай¸ ўлиб қолган.

Санкт-Петербургда яшайдиган экология муҳандиси ва ëввойи ҳайвонлар ҳаëтига бағишланган bigcats.ru вебсайти асосчиси Дмитрий Молодцовга кўра¸ Путин билан суратлардаги йўлбарс ëввойи Серга эмас¸ балки зоопаркдан олиб келиб¸ Путинга кўринишидан олти соат олдин дори берилган Аралиа лақабли бошқа йўлбарсдир.

- Серга¸ ëки "Путин йўлбарси"нинг ҳар хил пайтда олинган суратларига қарасангиз¸ унинг териси вақт ўтиши билан ўзгармаганини пайқайсиз. Аслида йўлбарс териси йил фаслларига қараб ўзгариб туради. Путин билан суратдаги йўлбарс эса¸ гувоҳларнинг билдиришича¸ бошқа йўлбарс. Аралиа деб номланган бу йўлбарс териси бутунлай бошқадир¸ дейди Молодцов.

Агар ҳақиқат бўлиб чиқса¸ ëввойи деб тақдим этилган зоопарк йўлбарсининг Путиннинг ўзини жониворпарвар қилиб кўрсатиш уринишларига соя солиши турган гап.

Айни пайтда Путин аъзо бўлган Сибир йўлбарсларини ҳимоялаш дастури мувофиқлаштирувчиси Наталя Ременникова Молодцов даъволарини рад қилади.

- Бош вазир 2008 йилда бўйнига тамға осган йўлбарс Сергадир. Бу урғочи йўлбарс ҳамон тирик ва соппа-соғ. У Уссури қўриқхонасида яшамоқда. Тайинли маълумоти йўқ¸ илмдан бехабар одамлар ҳамма нарсани сиëсийлаштиришга уринмоқда¸ деди Ременникова Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Аммо бу баëнот Дмитрий Молодцовни ўз фикридан қайтаришга етарли эмас.

“Ҳайвонот боғидан олиб келинган шўрлик Аралиа Путин имиджини кучайтириш учун қурбон қилинди. Умид қиламанки¸ Мўғул номи берилган оқ айиқ бошига бундай кўргулик тушмагандир”¸ дер экан Молодцов ҳозирда бу жонивор тақдирини ўрганаëтганини айтади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG