Линклар

Хориждан пулни Ўзбекистонга қандай йўл билан жўнатган маъқул?


Хорижда ишлаб топган пулингизни яқинларингизга қандай йўл, қайси усул орқали жўнатасиз?

Бугунги кунда мухожиратда юрган ўзбекистонликлар ҳеч бўлмаса умрида бир марта Ўзбекистондаги яқинларига пул бергандир.

Хўш, бу пулни қай усулда жўнатган маъқул?

Ўрганишимизча, хориждаги ўзбекистонликлар асосан “Western Union” ва Россиянинг “Золотая корона”, "Анелик",“Быстрая почта” сингари тизимлари орқали ватанда қолган оилаларига пул жўнатадилар.

Лекин айрим ҳолларда жўнатилган пулни олишда муаммога дуч келиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Яна кўпроқ жўнатсангиз ёки тез-тез жўнатсангиз МХХ “рўйхати”га ҳам тушиб қолиш ҳеч гап эмас.

Баъзилар Ўзбекистонга самолёт орқали кетаётган бирор таниши орқали бериб юборишни маъқул топади.

Лекин бундай ҳолатда каттароқ суммадаги пул бўлса, Тошкент аэропортида текшириш пайти муаммо пайдо бўлиш хавфи ҳам йўқ эмас.

Кимдир поездда пайпоғи орасига яшириб, олиб кетиш йўлини ҳам таклиф қилади.

Аммо бугунги кунда ўзбекистонликларнинг Ватанга етиб боргунча поездда бошдан кечирадиган саргузаштларини эшитиб, “ҳе, йўқ бу йўл ҳам маъқул эмас” дейишингиз аниқ.

Хўш, Ўзбекистонга пулни қай усулда жўнатган маъқул?
XS
SM
MD
LG