Линклар


Бугун эрталаб Дамашқда содир этилган иккита портлашда 27 одам ҳалок бўлди, қарийб юз одам жароҳатланди.

Бу ҳақда хабар қилган Сурия давлат телевидениеси маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксари тинч аҳоли вакиллари бўлган.

Портлашлар "террористик ҳужум" экани айтилиб, улар миналаштирилган автомобилда ҳудкуш шахслар томонидан содир этилгани хабар қилинди.

Портлашлардан бири Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг разведка бошқармаси, иккинчиси эса полиция хавфсизлик биноси олдида содир этилган.

Ўтган йилнинг декабр ойи ва жорий йилнинг январида Дамашқда содир бўлган учта портлаш оқибатида ўнлаб одамлар қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG