Линклар

logo-print

Ўш шаҳрида 2010 йил қирғинида ёндирилган ва вайрон этилган уйларни қайта тиклашнинг иккинчи босқичи бошланмоқда.

2010 йилги Ўш воқеаларидан сўнг халқаро ташкилотлар кўмагида ўшликларга ёниб кетган уйлари ўрнига 28 квадрат метрдан иборат икки хонали вақтинчалик уйлар қуриб берилган эди. 2011 йилда Ўшда ёндирилган уйларнинг иккинчи босқичи бошланиб, жабрланганларга 100 квадрат метргача янги уйлар қуриб берилиши лозим эди. Бироқ қурилиш ишларининг кеч бошлангани сабабли ўтган йили қурилишнинг 2-босқичи ўз ниҳоясига етмай қолган.

Айни пайтда халқаро ташкилотлар қурилишнинг якунланмай қолган иккинчи босқичини давом эттириш ҳаракатини бошладилар. Ўшликларнинг айтишларича, шу кунларда маҳаллалар ва мавзеларга қурилиш материаллари ташиб олиб келинмоқда.

Бироқ ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулло Раҳматуллаевнинг айтишича, Ўшнинг Черемушки мавзесида қурилиш ишлари билан боғлиқ бир қатор муаммолар юзага келган. Бу муаммолардан бири халқаро ташкилотлар ёллаган қурувчи ва прорабларнинг коррупциялашгани билан боғлиқ.

Қурилиш ишларини амалга ошириш учун масъул бўлган бу шахслар жабрланганларга керакли миқдорда қурилиш материаллари берилгани ҳақида ҳужжатларни расмийлаштиришган. Аслида эса қурилиш материаллари жабрланганлар ихтиёрига етиб келмаган.

Бу борада ҳуқуқ фаоли Иззатулло Раҳматуллаев билан ўтказилган суҳбатни қуйда тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG