Линклар

1 апрелдан коммунал хизматлар нархи қимматлайди


Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб, иссиқ сув ва иситиш тизимлари учун тўланадиган нарх 15,5 фоизга қимматлайди.

"Тошиссиқликэнерго" ташкилотига кўра, эндиликда иситиш тизими учун бир квадрат метрга белгиланган нарх 535,95 сўм, иссиқ сувнинг бир кубметрига 1717,47 сўм қилиб белгиланди.

Коммунал хизматнинг ушбу турлари учун нарх охирги марта ўтган йилнинг октябрида 16 фоизга оширилган эди.
XS
SM
MD
LG