Линклар

Бугун Мавританияда Муаммар Қаддафий даврида Ливия разведкаси бошлиғи бўлган Абдуллоҳ ал-Сенусси ҳибсга олинди.

Бу ҳақда хабар қилган Мавританиядаги AMI расмий агентлиги маълумотига кўра, Ал-Сенусси Нуакшота аэропортида ушланган.

Сенусси Мали фуқароси номига берилган сохта паспорт билан Касабланкадан Мароккога жума куни кечқурин келган.

2011 йилнинг июнида Ҳаага ҳалқаро трибунали Сенуссини инсониятга қарши жиноятларда айблаб, уни ҳибсга олиш ҳақида ордер берган эди.
XS
SM
MD
LG