Линклар

Шимолий Корея сунъий йўлдош учириш режасидан қайтмайди


Пхенян режасини дунёга эълон қилган расмий телеканал сухандони.

Пхенян режасини дунёга эълон қилган расмий телеканал сухандони.

Шимолий Корея расмий ахборот воситалари "ғаним кучлар" Пхенян сунъий йўлдошни учириш ниятидан қайтади, деб ўйлаётган бўлса, "қаттиқ адашади" мазмунидаги баёнотни тарқатди.

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония бунга қадар Пхеняннинг режасини қоралаган ва бунга айни русумдаги фазо кемасини учиришда қўлланиладиган мосламанинг қитъалараро ракеталарни учиришда ҳам қўлланишидан хавотир билдирган эди.

Айни пайтда Вашингтон бу ҳаракатни содир этган тақдирда Шимолий Кореяга моддий ёрдамни тўхтатишидан ҳам огоҳлантирди.

Бу ёрдам ҳақидаги келишувга бир неча ҳафта муқаддам эришилган ва унга кўра, Шимолий Корея ядровий тадқиқотларидан воз кечиши ҳамда фазога сунъий йўлдош учиришга мораторий жорий қилиши керак эди.
XS
SM
MD
LG