Линклар

Москва полицияси шанба куни Владимир Путиннинг президентликка қайта сайланишидан норози бўлиб, намойишга чиққан фаоллардан 20га яқинини ҳибсга олди.

Полиция берган маълумотга кўра, намойишчилар рухсат берилмаган намойишда иштирок этишган.

Бундан ташқари, Пушкин майдони яқинида аксил-Кремл мазмунидаги шиорларни тутиб турган яна икки киши ҳибсга олинди.

Ҳибсга олинган норозиларнинг ҳаммаси қисқа муддатда қўйиб юборилди.

Шунингдек, якшанба куни ҳам мухолифат фаолларидан 20га яқини Манежная майдонида намойиш ўтказиш режасини маълум қилган.

Ҳозир бу майдонни кўплаб полиция ходимлари ва ОМОНчилар ўраб олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG