Линклар

Ливия ал-Сануссийнинг қайтарилишини сўрамоқда


Саиф ал-Ислом ва Абдуллоҳ ал-Сануссий (чапда).

Саиф ал-Ислом ва Абдуллоҳ ал-Сануссий (чапда).

Ливия Мавританияда қўлга олинган собиқ хавфсизлик хизмати раҳбари Абдуллоҳ ал-Сануссийнинг юртига қайтарилишини сўрамоқда.

Ливия Ўтиш даври ҳукумати матбуот вакили Муҳаммад ал-Ҳаризий собиқ амалдорнинг Ливияда судга тортилиши шартлигини айтди.

Айни пайтда Абдуллоҳ ал-Сануссий Халқаро трибунал томонидан ҳам инсониятга қарши жиноятларда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

Шунингдек, Франция ҳам ўзига тегишли бўлган ва 170 кишини ҳаётдан олиб кетган самолёт ҳужумига алоқадорликда айблаб, ал-Сануссийнинг шу давлатга экстрадиция қилинишини сўрамоқда.

Мавритания эса бу сўровларни кўриб чиқишидан олдин, собиқ амалдор устидан ўз терговини ўтказишини билдирган.

Абдуллоҳ ал-Сануссий куни кеча Мавританиядаги аэропортда ҳибсга олинди. Бунга қадар у Муаммар Қаддафий режими ағдарилиши билан Ливияни тарк этган ва қидирувда бўлган эди.
XS
SM
MD
LG