Линклар

logo-print
Ўзбекистонда 17-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида Наврўз байрами арафасида эълон қилинган хайрия ҳашарининг амалиёти "Маҳалла" хайрия жамғармасига топширилган.

Ҳашарга республикадаги барча ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари ходимлари ҳамда талабалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда аъзолари ва кенг аҳоли қатлами жалб этилган.

Хайрия ҳашаридан Озодликка хабар берган айрим манбаларга кўра, ҳашарда иштирок этишни истамаган корхона ва турли ташкилот ходимлари ойлик маошларидан маблағ чегириб қолинмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятидан боғланган айрим ҳуқуқ фаолларига кўра, бундай чегирма, ҳашарга чиқиш-чиқмаслигидан қатъий назар, ҳамманинг ойлигидан ёппасига 10 минг сўм миқдорида ушлаб қолинмоқда.
XS
SM
MD
LG