Линклар

logo-print
Москвадаги Останкино телемаркази олдида намойишга чиққан мухолифат фаолларидан 20га яқини ҳибсга олинди.

Улар орасида "Левый фронт" ҳаракати раҳбари Сергей Удалцов, ҳуқуқ ҳимоячиси Михаил Кригер, яна бир мухолифат фаоли Борис Немцов ва "Солидарность" ҳаракати фаоли Анастасия Рибаченколар бор.

Мухолифат фаоллари НТВ канали орқали «Анатомия протеста» номи остида намойиш қилинган филмга норозилик билдирди.

Бу филмда мухолиф ҳаракатлар намойишга чиқиши учун ўз тарафдорларига пул бериши иддао қилинган эди.

Мухолифат фаоллари бугунги намойиши чоғида "НТВга уят!", "Полицияга уят!" дея битилган шиорлар билан чиқишди.

Шаҳар ҳокимияти томонидан рухсат берилмаган бу акцияда бир неча юз одам қатнашгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG