Линклар

logo-print
Суриянинг, асосан, насронийлар яшайдиган Алеппо шаҳрида почта биноси портлатилди.

Хабарларга кўра, бино ёнида бомба ўрнатилган автомобил портлатилган ва қурбонлар бўлган.

Аммо неча киши қурбон бўлгани ва неча киши жароҳатланганига оид аниқ маълумотлар йўқ.

Бу воқеа ҳақида Сурия расмий ахборот воситалари ҳам хабар берди ва бу хабарларга кўра, портлаш икки аҳоли турар-жой биноси ўртасида содир бўлган.

Бундан бир кун муқаддам Дамашқ шаҳрида ҳам катта портлаш бўлган ва камида 27 киши ўлгани хабар қилинган эди.

Бу портлашлар мамлакат президенти Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошлангани бир йиллиги арафасида уюштирилмоқда.

БМТ тахминига кўра, қарийб бир йил ичида намойишларнинг қонли бостирилиши оқибатида камида 8 минг одам қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG