Линклар

Ўн минглаб мисрлик насроний Қоҳирадаги бош черковга йиғилиб, ўз руҳонийси Шануда учинчини хотирламоқда.

Руҳоний Шануда учинчи шанба куни 88 ёшида вафот этди. Тунги хотира маросими якшанба куни тонгдан оммавий ибодатга уланиб кетди.

Руҳоний Шануданинг дафн маросими сешанба куни Нил бўйидаги Муқаддас Бишой ибодатхонасида бўлиб ўтади ва унда иштирок этиш учун дунёнинг турли давлатларидан қибтий насроний жамоалари етакчилари келмоқда.

Бундан ташқари, бу етакчилар Мисрдаги жамоага янги раҳбарни ҳам тайинлаши кутилмоқда.

Марҳум руҳоний Шануда учинчи Миср насронийларига 40 йилдан буён етакчилик қилаётган ва унинг раҳбарлиги даврида насроний жамоаси ҳамда маҳаллий мусулмонлар ўртасида бир неча йирик тўқнашувлар бўлиб ўтган.

Қибтий насронийлар Миср аҳолисининг 10 фоиздан ортиқроғини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG