Линклар

АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётган Митт Ромни яна бир ғалабага эришди.

Ромни АҚШга қарашли Пуэрто Рикода сайловчиларнинг 50 фоиз овозини олиб, асосий рақиби Рик Санторумни мағлуб этди.

Сешанба куни Иллинойс штатида ўтказиладиган праймериз сайлови икки рақиб учун ҳал этувчи бўлиши айтилмоқда. Сўровларга кўра Ромни ҳам, Санторум ҳам Иллинойсда деярли бир хил имконга эга.
XS
SM
MD
LG