Линклар

Беларусда портлашда айбланганлар қатл қилинди


Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коновалов.

Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коновалов.

Беларусда 2011 йил Минск метросида порталаш содир этганликда айбланган икки маҳкум қатл қилинди.

Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коноваловнинг қатл қилингани халқаро майдонда қораланмоқда. Улар ўтган йилнинг ноябрида “Октябр” метро станциясида 15 кишининг ҳалок бўлишига ва ўнлаб одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган портлашни содир этганликда айбланган эдилар.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Людмила Грязнова қатл ижро этилгани “ҳукумат жиноят изларини йўқотишга уринаётганига ишора қилишини” таъкидлади.

Беларус Европада олий жазони қўлловчи ягона давлат бўлиб қолмоқда. Ҳуқуқ фаолларига кўра, 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан бери Беларусда 400 дан ортиқ одам қатл этилган.
XS
SM
MD
LG