Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якшанба куни қилган чиқишида АҚШ етакчилигидаги НАТО қўшинлари Афғонистон кучлари хавфсизликни таъминлай олиш иқтидорига эга бўлмасдан туриб мамлакатни тарк этмасликлари лозим, дея баён қилди.

Tolo news телеканалига берган интервьюсида Лавров халқаро кучлар мамлакатни тарк этишидан аввал Афғонистон ҳукумати “қонун ва тартибни таъминлай олиш қобилиятига эга бўлишини халқаро қонунлар талаб қилади”, дея таъкидлади.

НАТОнинг Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари 2014 йилгача Афғонистонни тарк этишларини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG