Линклар

Москвадаги Останкино телеминораси олдида ўтказилган намойиш пайтида юздан ортиқ норози ҳибсга олинди. Намойишчилар НТВ телеканали мухолифатга бўҳтон ағдаришигша қаратилган филмни намойиш қилганига норозилик билдирди.

Ўтган ҳафта намойиш қилинган филмда мухолифатнинг Путинга қарши норозилик намойишлари иштирокчиларига гўёки пул тўлангани ҳақида иддаолар илгари сурилди. Путин 4 март кунги президент сайлови ғолиби, деб эълон қилинган.

Останкино олдига келган бир неча юз киши “НТВ уятсиз” ва “Россия Путинсиз” каби шиорларни кўтариб чиқди.

Полиция олиб кетган намойишчилар орасида мухолифат етакчилари Борис Немцов ва Сергей Удалцовлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG