Линклар

Россия 6 йил ичида Ўзбекистонга 5,7 млрд. доллар сармоя киритди


Россия кейинги олти йил ичида Ўзбекистон иқтисодига 5,7 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ сармоя ётқизди.

Регнум агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденёв маълум қилган.

Унинг айтишича, Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринни эгаллайди.

“2010 йилда икки томонлама товар айрибошлаш 6,37 миллард доллар, 2011 йилда эса 6,68 миллард долларни ташкил этди”, дея иқтибос келтиради элчининг сўзларидан Регнум агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россияга 1,7 миллард АҚШ долларига тенг энергия ташувчи ва нефт маҳсулотлари, 852,1 миллион долларлик машина ва ускуналар, 764,9 миллион долларга тенг озиқ-овқат махсулотлари, 86,2 миллион долларига тенг пахта толаси етакзиб беради.

Россия Ўзбекистон иқтисодига киритаётган инвестицияларнинг асосий қисми табиий бойликлар соҳаси ҳиссасига тўғри келиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG