Линклар

Германияда ЎИҲга аъзоликда айбланган шахс суд қилинади


2010 йилда қатор Европа давлатларига қарши террор хуружидан таҳдид қилганликда айбланган шахс устидан бугун Германияда суд бошланмоқда.

Асли афғонистонлик, аммо Германияда истиқомат қилган Аҳмад Вали Сиддиқий 2010 йилнинг июлида Афғонистон ҳудудида АҚШ қўшинлари томонидан қўлга олинган эди.

Ҳибсга олинганидан сўнг унга Европадаги баъзи йирик шаҳарларга Ал-Қоида бошчилигида террор ҳужумини уюштиришга хозирлик кўрганлик айби ҳам қўйилди.
Аммо 2010 йил давомида бундай ҳужумлар уюштирилгани йўқ.

Агар Сиддиқийнинг Ал-Қоида террор тармоғи ва Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо экани ҳақидаги айбловлар тасдиғини топса, 37 ёшли Сиддиқий 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Айбловга кўра, Сиддиқий террор ташкилотлари сифатида тақиқланган ҳар икки жанггари гуруҳнинг Афғонистон чегара олди ҳудудларидаги ҳарбий лагерларида машғулот ўтаган ҳамда жиҳодга ҳозирлик кўрган.
XS
SM
MD
LG