Линклар

Россия Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг Москвада иш бошлаётган навбатдаги саммитига мезбонлик қилади.

Унда Россия, Беларус, Қозоғистон раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Россия Президенти Дмитрий Медведевга кўра, ушбу йиғилишда собиқ совет республикалари орасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинади.

ИТАР-ТАСС агентлиги хабарига кўра, Украина Президенти Виктор Янукович ушбу йиғилишда кузатувчи сифатида иштирок этади.

Таҳлилчилар Владимир Путиннинг президентликка қайта сайланиши МДҲ мамлакатлари орасидаги интеграциялашувнинг янада кучайишига туртки бўлишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG