Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:47

Ўзбекистонда ҳашар қор кураш билан ўтди


Ўн минглаб ўзбекистонлик, давлат идоралари ва хусусий ширкат ходимлари 17-18 март кунлари дам олиш бўлишига қарамай ишга чиқишди.

"Ҳашарчи"лар дам олиш кунлари ишлаган пуллар “Маҳалла” республика жамғармаси ҳисобига ўтказилди.

Озодлик боғланган айрим ўзбекистонликларга кўра¸ "ҳашар куни"да қайсидир сабабга кўра ишга чиқмаган, ёки атроф ҳудудни тозалашда иштирок этмаганларнинг участка нозирлари ёки маҳалла оқсоқоллари кўмагида мажбурлаб чиқарилагани ҳолатлари ҳам кузатилган.

- Маҳаллакомлар бир кун олдин участкавойлар билан кўчама-кўча юриб, уйма-уй юриб кўча тозалашга айтиб чиқишди. Бу йил фақат кўча тозалашга бўлди. Кўчат экиш, ҳали бошланмади, қор эриса кўчат бошланади, дейди фарғоналик 48 яшар Муқимжон ака.

Ўзбекистонда ҳашардан ташқари март-апрел ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари деб ҳам эълон қилинди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича¸ мамлакатда экологик муҳитни барқарорлаштириш, боғлар, яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда.

- Ҳозирча ҳашар қор курашга бўлаяпти, қанақа кўкаламзорлаштириш, қор ёғаяпти, дейди андижонлик 32 яшар Адҳамжон.

Озодлик мухбири суҳбатлашган айрим хусусий ширкат эгалари ва раҳбарлари ўз ходимларининг ҳашар куни ишлаган ҳақларини “Маҳалла” жамғармасига ўтказиш мажбуриятидан нолишади.

- Бу ҳашар асли кўнгилли бўлиши керак, лекин бу ҳашар эмас тадбиркорларни талаш бўляпти, дейди хоразмлик автосервис раҳбари Рўзмат ака.

Ўтказилаётган ҳашардан бюджет идоралари ходимлари ҳам норози.

- Ҳар йили ўқитувчилардан ҳам медиклардан ҳам шанбалик деб ойликларидан уриб қолади. Бир обуна дейди, бир шанбалик дейди. Шу обуна шанбалик бизни еб ютяпти, дейди сирдарёлик ўқитувчи Феруза опа.

Ўзбекистондаги кўпгина идораларда¸ уларда ишловчиларнинг гувоҳлик беришича¸ ҳашар баҳона ойликдан чегириш одат тусига кирган.

- Бизни заводда¸ масалан¸ ходимлар дам олиш куни умуман ишга чиқишмади. Лекин ҳашарга деб ойлигимиздан пул уриб қолинади, дейди шаҳрисабзлик пахта заводи ходими Абдулла..

Ҳашар тадбирларига бош- қош бўлаётган Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси расмийлари 17-18 март кунлари ўтказилган бу йилги умумхалқ ҳашари хусусида билдирилаëтган шикоятларга жавоб беришни истамадилар.

“Бу билан боғлиқ барча маълумотни Интернетдан топасиз”, деди “Маҳалла” жамғармаси раиси муовини Раҳматилла Шералиев Озодлик сўровига жавобан.

“Маҳалла” жамғармаси расмий сайтида эса ҳашар билан боғлиқ маълумот мутлақо йўқ.

Ҳашар анъанасининг Ўзбекистонда араб ишғоли замонларидан буён давом этиб келиши айтилади. Тарих давомида йирик иншоотлар ва каналлар умумий сафарбарлик асосида бунёд этилган.

Шунингдек, бир маҳаллада яшовчилар ўз маҳалладошининг қурилиши ёки таъмирига кўнгилли тарзда ёрдамга чиқишлари ҳам ҳашар деб тушунилади.
Совет даврига келиб ҳашарлар шанбаликга ўзгартирилди.

СССР даврида ҳам меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳашар кунларида ўз корхонаси ҳудудини тозалаш ва ободонлаштириш билан шуғулланган, корхоналар эса¸ ходимларининг бир кунлик иш ҳаққини давлат жамғармаларига ўтказишган.

“Ўзбекистонда шу қизил шанбалик ҳали ҳам сақланиб қолган. Шаҳар тозалигини сақлаш ва “Маҳалла” жамғармасига пул ўтказишдан иборат совет шанбалиги Ўзбекистонда шу шаклида қолган. Фақат номи ҳашар холос”, дейди шаҳрисабзлик Абдулла.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:11 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG