Линклар

logo-print
Франция Президенти Николя Саркози 4 киши, шу жумладан, 3 болани ҳаётдан олиб кетган ҳужумни "миллий фожиа", деб номлади.

Франция жанубидаги Тулуз шаҳрида бугун яҳудий мактаби ўққа тутилди ва ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, ҳужум натижасида 3 ёш бола ва бир ўқитувчи қурбон бўлган.

Полиция номаълум қуролли шахс мотоциклда мактаб ёнига келгани ва кўзига кўринган одамларни отиб, кейин кўздан ғойиб бўлганини айтмоқда.

Президент Саркози жиноят содир бўлган жойни бориб кўрди ва бу жиноятнинг бир неча кун муқаддам айни шаҳарда содир этилган бошқа жиноят билан "сезиларли ўхшашликлари" борлиги ҳақида гапирди.

Ўтган ҳафтада қуролли шахс томонидан шундай кўринишда икки ҳужум амалга оширилган ва уч ҳарбий қурбон бўлган эди.

Ҳозир Франция махсус хизматларининг террорга қарши кураш билан шуғулланувчи махсус гуруҳи уч ҳолат бўйича тергов бошлади.

Тулуз прокуратурасидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, қурбон бўлган болаларнинг бири 3, бири 6 ва яна бири 10 ёшда бўлган. Ўқитувчининг ёши эса 30 да бўлган.

Европа Комиссияси бу жиноятни "жирканч", деб қоралади.
XS
SM
MD
LG