Линклар

logo-print
Москва марказида Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Ўзбекистон хавфсизлик хизматларининг бу одамни миллий, ирқий ва диний адоват келтириб чиқарганликда айблаб халқаро қидирувга бергани айтилмоқда.

Бу маълумотни Озодликка тасдиқлаган Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси матбуот котиби Андрей Галиакберов ҳозирча бу иш юзасидан қўшимча маълумотлар берилмаслигини билдирди.

Аниқланишича, ўзбекистонлик А. Каримов Ўзбекистонда миллий миллий, ирқий ва диний адоват келтириб чиқарувчи ғояларни тарғиб этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 156 моддаси (миллий, ирқий ва диний адоват келтириб чиқарувчи ғояларни тарғиб этиш) ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 224 моддаси (жамоатчилик тартибига ва хавфсизлигига хавф туғдирадиган материалларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш) асосида халқаро қидирувга берилган. 17 март куни кечки пайт у Москва шаҳрининг Марказий округида полиция ходимлари томонидан текширув давомида ҳибсга олинди.

Ички ишлар расмийсининг сўзларига кўра, ҳозирда А.Каримов эканлиги маълум шахс Москвадаги тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда.

Москва Бош прокуратураси бу шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун зарурий тафтиш ишларини олиб бораётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG