Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:11

Бухорода аҳвол ëмонлашди


Бухороликлар мажбурий ҳашарда...
Бухороликлар мажбурий ҳашарда...

Эски ҳокимни ëнилғи тақчиллиги ва бошқа иқтисодий муаммолар боис вазифасидан олишди¸ аммо ўрнига келган янгиси аҳволни баттарлаштирди¸ дейди бухоролик йигит.

Бухоронинг янги ҳокими эскисидан ҳам ëмон чиқди

Бухородан қўнғироқ қилиб¸ ўз исми сир қолишини истаган 21 яшар йигит олдинги вилоят ҳокими Самойдин Ҳусеновнинг уй қамоғидалиги борасидаги миш-мишлардан бизни хабардор қилишни истади.

Айни пайтда Бухорода газ таъминоти ва ишсизлик борасидаги вазият суҳбатдошга кўра¸ ҳоким алмашганидан кейин янада ëмонлашган.

- Самойдин ҳоким ҳақида миш-миш борда. Ўлди дейишади, уй қамоғида деб эшитдим, қочиб кетибди деб эшитдим. Шунақа миш-миш гаплар.

Озодлик: Ҳоким олиб ташланди. Шунга лойиқмиди? Ҳозирги ҳоким билан солиштирганда аҳвол яхшиландими?

- Йўқ, аҳвол яхшиланмади. Аҳвол ëмон бўлди.

Озодлик: Нимага ëмон?

- Мисол учун иш йўқ, газ йўқ.

Озодлик: Иш, газ олдинги ҳоким пайтида бормиди?

- Албатта. Бор эди, лекин унчалик ўликмас эдида. Етти ойдан бери газ йўқда, дейди бухоролик суҳбатдош йигит.


Каримов нутқига Самарқанддан муносабат

Ўзини Холисбек деб таништирган самарқандлик талаба йигит Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 16 март куни Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида қилган нутқига муносабат билдирди.

- Президент девонига 2010 йилга нисбатан кўп хат келганини, хатга эътибор бериш кераклигини жиддий таъкидладилар. Лекин одамлар орасида шундай гап тарқалганки, гўëки хат ëзганинг билан бефойда, союз даври эмас¸ деган фикр-мулоҳазалар болалаб кетган.

Мисол учун¸ матбуот - давр кўзгуси¸ дейилади. Масалан¸ Горбачевнинг ошкоралик даври бор эдику 1985 йилдан 1991 йилгача. 1989 йил сентябргача Ўзбекистон телевидениеси "Хатли ҳаëт" деган кўрсатув олиб борарди. Ўткир журналист Шуҳрат Қосим олиб борарди. Каримов ҳокимият тепасига келганидан кейин яна уч ой фаолият кўрсатди. Сентябр ойида уни ҳам ëпишди. Расмий газеталарда ҳам журналистик суриштирувлар олиб бориларди. Хатлар изидан бориб журналистлар адолатни тиклаш учун мақолалар ëзишарди. Муҳит сабабчи бунга. Хатларга 1991 йилдан кейин мутлақо эътибор берилмадида. Президент девонигами, бошқаларгами хат борса, умуман қарашмайди. Собиқ иттифоқ даврида эътибор бериларди, дейди самарқандлик Холисбек.


Ўзбекистонга коммунизм керак....

Бу фикрни билдирган Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида яшовчи 45 яшар Матғозиев Мухторали Томас Мор ва илмий коммунизм асосчиси Карл Маркс асарларини мутолаа қилиб ана шундай хулосага келганини айтади.

- Мен коммунизм ҳақида гапирмоқчи эдим. Ўзбекистондаги сиëсий тузумни ўзгартириб коммунизмга ўтиш тўғрисида гапирмоқчи эдим. Шу нарсани тушуниб етдимки, коммунизмнинг асоси бу улушимиз экан. Ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг улуши экан. Президентимиз “шу азиз ватан барчамизники” дегандай¸ ҳар бир ўзбекистонликнинг демак ўз улушига эга бўлишлиги коммунизмнинг асоси экан. Рим бир кунда қурилмаган¸ дегандек коммунизм ҳам бир кунда бўлмайди. Бошланиши ҳар бир ўзбекистонликнинг ўз улушига эга бўлишлиги экан. Мен шуни тушуниб етдим. Халқ керагича тортиб бўлди азобини.

Озодлик: Ҳозирги муаммолардан қутулиш учун коммунизм қуриш керак эканми? Шунақа тушундимми сизни?

- Коммунизм. Коммунизм дегани бу синфсиз жамият дегани. Мана 2011 йил 15 октябр куни 68 та мамлакатнинг 951 та шаҳрида бир кунда иқтисодий тенгсизликка қарши намойишга чиққанлиги ҳам капиталистик тузумнинг умри тугаëтганлигини, инсониятга янги тузум кераклигини, янги бошқарув кераклигини айтиб турибди. Ўзбекистоннинг 20 йил давомида олиб борган сиëсати бу халқни пароканда ҳолатда ушлаб туриш, тарқоқ ҳолатда ушлаб туриш, чунки халқ бирлашадиган бўлса кучга айланади ва ҳозирги раҳбариятни аллақачон ағдариб ташлаган бўларди. Мағлубиятларимиз ҳам бизнинг тарқоқлигимизда. Халқни бирлаштириш керак. Бирлашганимиздагина ҳозирги муаммолар гирдобидан чиқиб кета оламиз, дейди Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида яшовчи 45 яшар Матғозиев Мухторали.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:48 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG