Линклар

Эрон режиссёрининг “Нодирнинг Симиндан жудолиги” номли филми душанба куни Ҳонг Конгда ўтказилган маросимда Осиё Филм Мукофотининг тўрт номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Асқар Фарҳодий суратга олган филм ўтган ойда энг яхши хорижий филм ўлароқ Америка киноакадемиясининг Оскар мукофотига сазовор бўлган эди.

Ҳонг Конгдаги тадбирда Эрон филми Осиёдаги энг зўр филм, энг зўр режиссёр, энг зўр сценарий ва энг зўр монтаж номинациялари бўйича берилган мукофотни олди.
XS
SM
MD
LG