Линклар

АҚШ ва Исроил Наврўз байрами муносабати билан Эрон халқига табрик йўллади.


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон халқига йўллаган қутловида “Қўшма Штатлар халқи Янги Йил билан келаётган имкониятлар оила ва дўстлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдиради. Олдимизда янги вазифалар турар экан, тинчлик ва равнаққа ҳисса қўшувчи умуминсоний инсон ҳуқуқлари ва ифода эркинлигига содиқ қоламиз”, дейилади.

Исроил Президенти Шимон Перес ҳам икки давлат ўртасида Теҳрон ядровий дастури боис таранглик кучайиб турган бир пайтда Эрон халқига табрик йўллаб, “тинчлик ва тотувлик” тилади.
XS
SM
MD
LG