Линклар

logo-print

Қандаҳор хунрезликда айбланаётган АҚШ аскари адвокати билан учрашди


Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида 16 нафар тинч фуқарони ўлдирганликда айбланаётган АҚШ аскари ўз адвокати билан учрашди.

Штаб-сержант Жон Ҳенри Браун душанба куни 38 яшар айбланувчи Роберт Бейлс билан уч ярим соат давомида учрашди. Канзасдаги Форт Левенуорт қамоқхонасида бўлиб ўтган учрашувни Бейлс, Ассошиэйтед Пресс билан телефон орқали суҳбатида, ҳаётидаги энг ҳаяжонли дамлар дея атади.

Бейлсга нисбатан ҳозирча расман айблов илгари сурилгани йўқ, лекин агар унинг айби судда тасдиқланса ўлимга ҳукм қилиниши мумкин.

Президент Барак Обама 11 март куни рўй берган ҳодиса учун Афғоснистон Президенти Ҳамид карзайдан узр сўраб, воқеа юзасидан тўлиқ тергов ўтказилишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG