Линклар

logo-print
Франция Президенти Николя Саркози Тулуз шаҳридаги яҳудий мактаби олдида рўй берган отишма ортидан мамлкат жануби-ғарбида хавфсизлик чораларини фавқулодда кучайтириш ҳақида буйруқ берди.

Саркози шунингдек, душанба куни тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум антисемит хусусиятига эга эканига “шубҳа йўқ” дея таъкидлади. Франция раҳбари айни ҳужумчи ўтган ҳафта тўрт нафар француз аскарининг ўлимига олиб келган икки ҳужумга алоқадор, деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

Франция полицияси ҳам учала ҳужумда айни мотоцикл ва тўппончалар ишлатилганини маълум қилган эди.

Душанба кунги отишмада ҳалок бўлганлар 30 яшар равин Жонатан Сандлер, унинг тўрт ва беш яшар ўғиллари Габриел ва Ариеҳ ҳамда етти ёшли Мириан Монсонего исмли қиз экани маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG