Линклар

"Британия-Ўзбекистон" қўмитаси раис ўринбосари Тошкентга келди


Ўтган ҳафта, 14-17 март кунлари Британия парламенти юқори палатаси аъзоси Вивьен Стерн Ўзбекистонга сафар қилди. 70 ёшли Баронесса Стерн шунингдек “Британия-Ўзбекистон” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари ҳамдир.

Фергана.ру агентлигининг хабар қилишича, Лордлар палатаси аъзоси Стерн хоним Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Олий мажлис сенати, президент қошидаги амалдаги қонунчилик мониторинги институтида учрашувлар ўтказган. Бундан ташқари баронесса Ўзбекистон Омбудсмани билан ҳам учрашган. Бу учрашувларнинг асосий мавзуси мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланди, дейилади хабарда.

Баронесса Вивьен Стерн Лондондаги Қироллик коллежи қошидаги Қамоқхоналарга оид масалаларни тадқиқ қилувчи халқаро марказ таҳлилчисидир. 1977-1996 йилларда маҳбусларга кўмак кўрсатиш миллий уюшмасининг раиси бўлган Стерн дунё давлатлари, жумладан Марказий Осиё мамлакатларида жазони ижро тизимлари ҳақида қатор китоблар муаллифи ҳамдир.
XS
SM
MD
LG