Линклар

logo-print
Навруз байрами нишонланишидан олдин Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Фергана.ру агентлигининг хабар қилишича, шу кунларда пойтахтда милиция ходимларини олиб кетаётган автобуслар кўзга ташланмоқда, шаҳарга кираверишда ўрнатилган постларда машиналарни текшириш кучайтирилган. Наврўз тантаналари ўтказиладиган Алишер Навоий миллий боғида эса чодирлар тикилиб, ҳарбий лагер ташкил қилинган. Истироҳат боғида одамларнинг ҳаракат қилиши чекланган. Ҳарбийлар боғда суратга олишга рухсат бермаётгани айтилмоқда.

Блок-постларда назорат кучайтироилгани боис Тошкентга кириш йўлларида машиналар тиқилиб қолгани ҳам хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG