Линклар

logo-print
Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти сешанба куни Россия ҳукуматини тинч ўтаётган норозилик намойиши қатнашчиларини ҳибсга олишни тўхтатишга чақирди.

Халқаро ташкилотнинг бу чақириғи ҳафта охирида ўтказилган намойишда қатнашган юздан ортиқ одам қўлга олинганидан кейин эълон қилинди.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Ҳю Виллиамсон шанба кунги намойиш тинч бўлгани ва унинг қатнашчилари полиция аралашувига сабаб бўладиган ҳеч қандай ножўя ҳаракат қилмаганини таъкидлади.

Виллиамсон Россия полициясининг “тинч намойишга аралашуви” одатий ҳолга айланганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG