Линклар

logo-print

Ироқда элликка яқин одам ҳужум қурбони бўлди


Ҳилла шаҳрида амалга оширилган ҳужум, 2012 йил 20 март.

Ҳилла шаҳрида амалга оширилган ҳужум, 2012 йил 20 март.

Ироқ бўйлаб амалга оширилган ҳужумлар оқибатида қарийб 45 одам нобуд бўлди, 200 киши яраланди.

Ироқ расмийларига кўра, мамлакат жанубидаги шиалар учун муқаддас Карбало шаҳрида содир этилган портлашда 13 киши ҳалок бўлган.

20 март куни Ироқ шимолидаги Киркук, пойтахт Бағдод, Ҳилла, Байжи, Дақуқ ва Дулуия шаҳарларида ҳам мувофиқлаштирилгани айтилаётган портлашлар амалга оширилди.

Бомба ҳужумлари АҚШ етакчилигидаги кучлар Ироққа бостириб кирганига тўққиз йил тўлиши ҳамда келаси ҳафтада Бағдодда Араб Лигаси саммити ўтказилиши арафасида рўй берди.
XS
SM
MD
LG