Линклар

Покистон комиссияси АҚШ ҳужумлари тўхтатилишини талаб қилди


Покистон парламенти биноси.

Покистон парламенти биноси.

Покистон парламенти комиссияси АҚШни Покистон ҳудудида жанггариларга қарши ракета ҳужумлари уюштиришни тўхтатишга чақирди.

Бу талаб Покистон парламентининг сешанба кунги йиғилишида АҚШ билан муносабатлар муҳокама қилинаётган бир пайтда эълон қилинди.

Комиссия Покистон ҳукуматини 26 ноябрда уюштирган ҳужум оқибатида 24 нафар аскар ҳалок бўлгани учун НАТОдан узр сўрашни талаб қилишга чақирди.

Бу воқеа Исломобод ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кескин совуқлашишига ва Афғонистондаги НАТО кучларига тегишли юкларнинг Покистон орқали олиб ўтилиши тўхтатилишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG