Линклар

Ўзбекистон миллий авиаширкати мамлакат аэропортларида йўловчиларга юк хизмати кўрсатишни яхшилаш борасида янги дастурни амалга ошира бошлади.

Бу лойиҳа Япониянинг Халқаро ҳамкорлик ташкилоти - JICA билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ходимларини тайёргарликдан ўтказиш ва юкларни қабул қилиш режасини амалга оширишни ўз ичига олади.

Лойиҳа доирасида JICA мутахассислари 130 кун давомида, яъни, март ойидан сентябр ойигача Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларининг халқаро аэропортларида юклар қабул қилиш технологиясини ўрганадилар.
XS
SM
MD
LG