Линклар

Баҳслашганлардан бири Наврўз ўзбекларнинг миллий байрами деса, унинг рақиби ислом бу байрамни ҳаром қилган, деган фикрда.

Мустақилликдан сўнг ҳар йили Ўзбекистонда Наврўз байрами кенг нишонланади.

Наврўз байрамига бир ҳафта қолганда вилоятлар ва туманлар марказларида бу байрамни нишонлаш бошланади, 21-22 март кунлари эса катта байрам пойтахтга кўчади.

Наврўзда ўзбеклар дошқозонларда сумалаклар пиширади, дастурхонга баҳор кўкатларидан тайёрланган таомлар қўйилади.

Қишлоқларда деҳқонлар жонлиқ сўйиб, Аллоҳдан деҳқончиликка барака ва ёмғир сўрайди.

Наврўз кунлари истироҳат боғларида сайллар бўлади, санъаткорлар концертлар беради.

Бироқ кейинги йилларда ўзбекистонликлар орасида Наврўз ўзбекларнинг миллий байрами эмас, бу байрам оташпараст аждодлардан қолган мерос ва исломга ёт эканлигини таъкидлагувчилар кўпайиб бормоқда.

Бугунги "Баҳс майдони" мавзуси ана шу: Ўзбеклар Наврўзни байрам қилишлари керакми ёки йўқ?

Баҳс иштирокчилари асли марғилонлик, бугунги кунда Россияда ишлаётган 37 ёшли олий маълумотли ҳуқуқшунос Адҳамжон Абдуллаев ва унинг оппоненти Швецияда яшаётган ўзбекистонлик 27 ёшли Ислом.

Адҳамжон Абдуллаев: Наврўз ўзбекларнинг байрами, ҳам миллий байрами, ҳам мусулмонлар байрами ва бу байрам қилиниши керак.

Ислом: Бу байрамнинг исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Агар биз ислом нуқтаи назаридан ва Ўзбекистонда яшаётган мусулмонлар назаридан келиб чиқадиган бўлсак, бу байрамнинг қилинишига мен йўқ деб жавоб бераман.

Адҳамжон Абдуллаев: Шуни сабабларини тушунтириб беринг...

Ислом: Сабабга қарайдиган бўлсак, бу байрамнинг келиб чиқиши тарихига қарашимиз керак. Бизнинг ўзбеклар исломдан олдин ўтга сиғинадиганлар эди, бу шулардан қолган байрам. Ислом ҳукмрон бўлгандан кейин бу нарсалар бизда байрам қилинмасди. Чунки ислом ҳукмрон эди. Исломнинг ўз байрамлари бор. Ўзбекистонликлар учун бу байрам ҳаром...

Адҳамжон Абдуллаев: Сиз келтирган асослар ўринсиз. Сиз ҳозир бутун ўзбекистонликлар ўтказаётган байрамни ҳаром деяпсиз, сиз ўзи қайси мазҳабдансиз, ваҳобиймисиз ёки Тоҳир Йўлдошни қавмиданмисиз. Имом Аъзам мазҳабида Наврўз ҳалол байрам...

Ислом:
Биринчидан¸ сиз шахсиятга ўтманг. Сизга ҳеч ким ҳуқуқ бергани йўқ шахсиятга тил теккизишга. Иккинчидан, мен ҳам Имоми Аъзам мазҳабиданман. Наврўз қайси мазҳабга таалуқли деган савол берилмайди бу ерда....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG