Линклар

“Чех ҳаво йўллари” (Czech Airlines - ČSA) ширкати Тошкент-Прага йўналиши бўйича парвозлар жадвалини ўзгартирди.

25 мартдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба ва душанба кунлари Тошкентдан 02:50 да учган самолёт Прагага эрталаб соат 06:10 да қўнади.

Ўзгартишдан мақсад, ширкатга кўра¸ йўловчилар Европа давлатлари, жумладан, Ню Йоркка Прага орқали бемалол учиши учун имконият яратишдан иборат.

Янги жадвалга кўра, ČSA самолётлари ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари Прагадан соат 13:30 да учади ва Тошкентга 22:00 да етиб келади.

2012 йил июн ойидан бошлаб ČSA шанба куни Тошкентга учинчи рейсни очишни режалаган.
XS
SM
MD
LG