Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:36

Обама Эрондаги "электрон парда"ни ёриб ўтмоқчи


Президент Барак Обама Наврўз муносабати билан Эрон халқига табрик йўллади.
Президент Барак Обама Наврўз муносабати билан Эрон халқига табрик йўллади.

АҚШ Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ санкцияларни кескинлаштириши билан бир пайтда президент Барак Обама бу мамлакатга ахборотнинг эркин кириб боришини таъминлашга қаратилган чоралар дастури бошланаётганини эълон қилди.

Обама бу ҳақда сешанба куни Наврўз муносбати билан Эрон халқига йўллаган видео мурожаатида баён қилди.

- Бугун менинг маъмуриятим америкалик тадбиркорларнинг Эронга компьютер дастурлари ва хизматларни етказишини осонлаштирувчи, пировардида Эрон халқининг Интернетдан фойдаланишини осонлаштирувчи йўриқномани эълон қилмоқда, деди АҚШ президенти.

Обаманинг видео мурожаати форс ва инглиз тилларидаги субтитрлар билан эълон қилинди.



Обама Қўшма Штатлар Эрон халқи билан “мулоқот қилиш йўлларини қидириши”ни таъкидлаб, Теҳрон ҳукуматини ўз фуқароларининг ахборот олиш икониятларини тўсмаликка чақирди.

Обама ўз мурожаатида Эрон ҳукуматини ўз фуқароларини “электрон парда” билан ўраб олганликда айблади.

Айни пайтда АҚШ Молия вазирлиги Эронга экспорт қилиниши мумкин бўлган хизматлар ва компьютер дастурлари рўйхатини эълон қилди.

Молия вазирлигига кўра, бундан мақсад Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг эронликларга коммуникация воситаларини етказувчи ширкатлар фаолиятига “исталмаган салбий таъсири” олдини олишдан иборатдир.

“Одамлар турли воситлар, жумладан Интернетдан ахборотни қидириш, олиш ва бошқаларга узатиш эркинлигига эга бўлиши муҳимдир”, дейилади молия вазирлиги баёнотида.

АҚШ Молия вазирлиги Эронга компьютер дастурлари билан боғлиқ махсулотлар экспортига оид биринчи йўриқномани 2010 йилнинг мартида маъқуллаган.

Янги йўриқномага кўра, Yahoo! Messenger, Google Talk, ва Skype каби ўзаро мулоқотга қаратилган компьютер дастурлари; Dropbox каби маълумотлар сақлаш дастурлари; Google Chrome каби барузерлар ва бошқа компьютер дастурлари ва коммуникацион технологияларнинг Эронга экспорт қилинишига имкон берилади.

Янги йўриқноманинг эълон қилиниши Эрон режими Интернет устидан назоратни кучайтираётгани, хусусан эронликларнинг жаҳон тармоғига киришини чекловчи миллий интернет тармоғини йўлга солиш режаларини эълон қилган пайтга тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG