Линклар

Медведев: Россия армияси АҚШнинг ядровий қалқонига қарши тура олиши керак


Россия Президенти Дмитрий Медведев.

Россия Президенти Дмитрий Медведев.

Президенитлик муддати тугаётган Дмитрий Медведев Россия армияси АҚШнинг Европада аксил-ракета мудофаа тизимларини ўрнатиш режаларига қарши тура олиши учун 2017-2018 йлларга қарадар “тўла қуролланган бўлиши” лозимлигини айтмоқда.

Медведев сешанба куни Россия ҳарбий қўмондонлари билан учрашувда шунингдек, Москва АҚШ ва НАТО билан “мулоқот учун эшикларни ёпаётгани йўқ”, дея таъкидлади.

Қўшма Штатлар ва НАТО аксил-ракета мудофаа тизими Эрондан келаётган эҳтимолий таҳдидга қарши эканини айтиб келади. НАТО Москванинг хавотирларини бартараф қилиш учун Россия билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирган, бироқ мудофаа тизимини биргаликда юргизиш таклифни рад этган.

Кремл АҚШ ишлаб чиқаётган аксил-ракета қалқони Россиянинг ядровий салоҳиятини камайтиришга қаратилган, дея ташвиш билдириб келади.
XS
SM
MD
LG