Линклар

Ҳоманаий ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ўз мамлакати Қўшма Штатлар ёки Исроил томонидан бўладиган ҳар қандай ҳарбий ҳужумга жавоб қайтаришидан огоҳлантирди.

Ҳоманаий Наврўз муносабати билан телевизорда қилган чиқишида Эрон атом қуролига эга эмас ва “ясаш нияти ҳам йўқ”, дея баён қилди. Лекин, дея қўшимча қилди у, агар бирор душман ҳужум қилса, "биз уларга қарши муносиб ҳужум қиламиз".

Ғарб давлатлари Эроннинг мунозарали ядровий дастури боис Теҳрон режимига қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилган.

АҚШ ва Исроил можаро дипломатик ечим топмаса, Эрон ядровий иншоотларига ҳарбий ҳужум уюштирилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG