Линклар

Президент Раҳмон ҳар бир тожик оиласида ўз кутубхонаси бўлиши керак, демоқда


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон сешанба куни Миллий кутубхона очилиши маросимида ҳар бир тожик оиласи ўз кутубхонасига эга бўлиши керак, дея баён қилди.

Раҳмоннинг айтишича, “оилавий кутубхона” ҳар бир шахсни “руҳий, маданий ва маънавий” тарбияловчи китоблардан иборат бўлиши керак.

Сешанба куни очилган Миллий кутубхона биноси тўққиз қаватли, умумий майдони 45 минг квадрат метрдан иборат бўлиб, унда 40 та ўқув хонаси ва 9 миллиондан ортиқ китоб борлиги айтилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам Тошкентда Алишер Навоий номли миллий кутубхона ва симпозиумлар саройидан иборат “Маърифат уйи”ни очиб берган эди.
XS
SM
MD
LG