Линклар

АҚШ дипломати Тоғли Қорабоғ можароси ҳал бўлишига оз қолди демоқда


АҚШнинг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича вакили Роберт Брадке Арманистон ва Озарбайжон ўзаро келишувга эришишга яқинлашганларини айтмоқда. Боку ва Ереван кўп йиллик можарони ҳал этишга “ўзлари ўйлаганларидан кўра яқинроқ бўлиши мумкин”, дея баён қилди Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраиси Озодлик билан суҳбатда.

АҚШдан ташқари Россия ва Франция ҳамраислик қиладиган Минск гуруҳи тузилганига 24 март куни 20 йил тўлади. Мазкур гуруҳ уринишлари билан Боку ва Ереван ўртасида 1990 йилдлардаги урушда сулҳ тузилган, лекин можарога дипломатик ечим топиш уринишлари бесамар қолмоқда.

Озарбайжоннинг асосан арманлар яшайдиган айирмачи минтақаси устида чиққан урушда минглаб оадм ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG