Линклар

logo-print

Генерал Аллен: Афғонистондан қўшинлар муддатида олиб чиқилади


Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жон Аллен мамлакатдан қўшинларни 2014 йилгача олиб чиқиш жараёни режаланганидек кетаётганини маълум қилди.

АҚШ Вакиллар палатаси қуролли кучлар масаласи бўйича қўмита олдида қилган чиқишида генерал Аллен ўтган ҳафта АҚШ аскари 16 нафар тинч фуқарони ўлдиргани гумон қилинаётгани ва Қуръон китоби ёқилиши билан боғлиқ нотинчликларга қарамасдан, халқаро коалиция хавфсизлик масъулиятини афғон кучларига топшираётганини таъкидлади.

Аллен жорий йил бошидан бери афғон хавфсизлик кучлари вакиллари томонидан НАТОнинг 13 аскари ўлдирилганини маълум қилди. У шунингдек, қўшни Эрон “жанггариларни қўллаб-қувватлаб, зўравонлик алангасига мой қуйишда давом этмоқда”, дея қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG