Линклар

logo-print
БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияни БМТ ва Араб давлатлари лигасининг махсус вакили Кофи Аннан хунрезликни тўхтатиш бўйича илгари сураётган таклифларни қабул қилишга чақирувчи баёнот лойиҳасини муҳокама қилмоқда.

Франция томонидан ишлаб чиқилган ва тавсиявий хусусиятга эга баёнот лойиҳасига оид тафсилотлар ошкор қилинганича йўқ.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни қилган чиқишида Москва Кофи Аннан ҳаракатларини дастакловчи Хавфсизлик кенгаши баёноти ёки резолюциясини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги, бироқ бундай ҳужжат Сурия режимига нисбатан ултиматум кўринишида бўлмаслиги лозим, дея таъкидлади.

Россия Хитой билан биргаликда БМТ хавфсизлик кенгашида президент Башар ал-Ассад режимига қарши резолюциялар муҳокамасига вето қўйган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сешанба кунги қилган чиқишида Суриядаги хунрезлик “чидаб бўлмайдиган” даражага етди, дея баён қилди.

- 8 мингдан ортиқ одам ўлдирлиди. Вазият номақбул ва чидаб бўлмайдиган даражага етди, деди Бан.
XS
SM
MD
LG