Линклар

Ўзбекистон Тожикистон ҳудуди орқали юк вагонлари транзитини деярли тўхтатиб қўйди.
Тожикистонда чиқадиган “Авеста” агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда маълум қилган “Тожикистон темир йўллари” давлат ширкатига кўра, Ўзбекитстон 4 мартдан Сўғд вилоятидан ўтадиган темир йўллари орқали юклар транзитини тўхтатган.

Шу пайтгача Ўзбекистон Сўғд вилояти орқали Фарғона водийси вилоятлари учун ёнилғи, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги махсулотлари каби юкларни транзит қилиб келган.

“Тожикистон темир йўллари” ширкатидаги манбанинг айтишича, ҳозирда бу юклар довон йўли орқали ташилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Сўғд вилояти орқали Қирғизистонга ташилаётган юкларинигина олиб ўтмоқда.

Шунингдек “Тожикистон темир йўллари” ширкати мулозими тўрт ойдан бери ёпиқ қолаётган “Амузанг-Хатлон” темир йўл участкасида қатновни йўлга қўйиш масаласи ҳал бўлмганини қайд этди.

Темир йўл орқали транзит масаласи Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида оғриқли масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистон ҳудудида Тожикистонга қарашли бир неча юз юк вагоннинг қолиб кетиши, қўшни республика жанубида иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқарган эди. Бу вагонларнинг катта қисми ҳамон Ўзбекистон ҳудудида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG