Линклар

Ўзбекистон МДҲ эркин савдо ҳудудига қўшилмоқчи


МДҲ Иқтисодий кенгаши Ўзбекистоннинг ҳамкорлик доирасидаги эркин савдо ҳудудига қўшилишини маъқуллади. Бу ҳақда МДҲ ижрочи раиси Сергей Лебедев иқтисодий кенгаш мажлисида маълум қилди.

Хабар агентликлари Лебедевнинг “масала тор доирада кўриб чиқилди ҳамда Ўзбекистоннинг ниятини қўллаб-қувватлаш ва ушбу масалани ҳукумат раислари навбатдаги йиғини кун тартибига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Эркин савдо ҳудудини тузиш тўғрисидаги келишув 2011 йилнинг октябрида МДҲнинг 8 аъзоси – Арманистон, Беларус, Молдова, Россия, Тожикистон, Украина, Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари томонидан имзоланган.

Ташкилотнинг қолган уч аъзоси – Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон ҳукумат раислари масалани яхшироқ ўрганиб чиқиш эҳтиёжи важидан уни имзолмаган эди.
XS
SM
MD
LG