Линклар

logo-print

БМТнинг Сурияга оид резолюцияси тақдири бугун ҳал бўлади


20 март куни БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Сурияга оид резолюция бўйича консенсусга эришмаган.

20 март куни БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Сурияга оид резолюция бўйича консенсусга эришмаган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия бўйича янги резолюция лойиҳасини тарқатди.

Агар бугун эрталаб соат тўққизгача Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар ҳужжатга бирор қаршилик кўрсатмаса, у қабул қилинган деб ҳисобланади.

Бу ҳақда Франция элчиси Жерар Аро сешанба куни кечқурин БМТ Хавфсизлик кенгашида консенсусга эришилмагач маълум қилди.

Германия элчиси Петер Виттигнинг журналистларга айтишича, янги резолюцияга БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича вакили Кофи Аннаннинг тинчликпарварлик миссиясини қўлловчи ҳужжатнинг илк нусхаси асос қилиб олинган.

Россия элчиси Виталий Чуркинга кўра, айрим давлат элчиларининг ўз ҳукуматлари билан маслаҳатлашиб олиш зарурати туғилгани учун резолюция тақдирини ҳал қилиш кечиктирилган.

Шунингдек, кеча Сурияда дам олиш кунлари 29 одам ҳаётига зомин бўлган зўравонликларни қораловчи Россия томонидан тақдим қилинган ҳужжат ҳам тарқатилган.
XS
SM
MD
LG