Линклар

Бугун Франциянинг Тулуз шаҳрида етти кишининг ўлимига сабабчи бўлган шахсни ушлаш тадбири давом этмоқда.

Франция Ички ишлар вазири Клод Геанга кўра,Тулузда мактаби олдидаги қотилликларни содир этган шахс келиб чиқиши жазоирлик бўлган ҳозирда Франция фуқароси 24 ёшли Муҳаммад Мераҳдир.

Мераҳ "Ал Қоида" жанггариси эканини айтиб, фаластинлик болалар учун қасос олишни ва француз армиясининг мусулмон давлатларидаги ҳарбий амалиётлари учун ўч олишни режалаштирганини маълум қилган.

Клод Геан маълумотига кўра, Мераҳ Покистон ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашган.

Мераҳ еттита қотилликда -ўтган ҳафтадаги икки ҳужумда уч ҳарбийни ва душанба куни Тулуздаги мактаб олдида тўрт кишини ўлдирганликда гумонланмоқда.

Франция полицияси учала ҳужумда айни мотоцикл ва тўппончалар ишлатилганини маълум қилган эди.

Айни пайтда Тулузада Муҳаммад Мераҳ яширинган уй полиция билан ўраб олинган, унинг акаси эса ҳибсга олингани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG