Линклар

Светлана Ортиқова судьяларни тайинловчи Олий малака комиссиясига раис бўлди


 Светлана Ортиқова.

Светлана Ортиқова.

Светлана Ортиқова Ўзбекистон Президенти хузуридаги судьяларни танлаш, саралаш ва лавозимларига тавсия этиш Олий малака комиссияси раиси этиб тайинланди.

- Бу жуда катта ишонч ва жуда катта масъулият. Олдимизда, айниқса суд ҳокимияти олдида жуда катта вазифалар турибди. Шу вазифаларни ҳаммамиз бир ëқадан бош чиқариб бажаришимиз керак. Бор салоҳиятни, бор билимни, бор тажрибани ишлатишга ҳаракат қиламиз, деди Светлана Ортиқова.

Айни пайтда Ортиқова Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Ундан олдин Ортиқова Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига раҳбарлик қилган эди.

Светлана Боймирзаевна Ортиқова Наманган вилоятининг Учқўрғон шаҳрида туғилган.

Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.

Ишни Наманган вилояти Учқўрғон туман прокуратураси нозирлигидан бошлаган. Сўнгра Наманган шаҳар прокурорининг ёрдамчиси, катта ёрдамчиси, Республика Бош прокуратураси бошқарма прокурори, Бош прокуратура қонунчилик тарғиботи бўлими катта прокурори лавозимларида фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG