Линклар

logo-print

Ўтган йил давомида “Золотая корона” пул ўтказмалари бўйича Россиядан Ўзбекистонга 2 миллиард доллардан ортиқроқ пул маблағи ўтказилган.

“Золотая корона” пул ўтказмалари тизими Ўзбекистоннинг 170 дан зиёд аҳоли пунктларида 1000 га яқин шаҳобчага эга.

Айни пайтда, UNISTREAM тизими бўйича Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 28 фоизга ошгани айтилмоқда.

Мутаҳассисларнинг фикрича, Россиянинг пул ўтказиш тизимлари ёрдамида жўнатилган маблағлар ҳажми бўйича Ўзбекистон биринчи, Тожикистон иккинчи ва Украина учинчи ўринни эгалаган.

Россияда пул жўнатмаларида пешқадамлик қилаётган 10 дан ортиқ ҳусусий ва давлат ширкатлари мавжуд. Улар қаторида Western Union, “Почта России” , Сбербанк (“Блиц” хизмати), Contact, MoneyGram, “Аллюр”, Migom, Unistream, Blizko, Coinstar (Travelex) Money Transfer, “Золотая Корона” ва бошқалар.

Ўзбекистонда пул маблағлари транзакциялари фақат АҚШ долларида амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG